Агар кесилиш, шилиниш каби тери юзасининг шикастланиши содир бўлса нима қилиш керак?
Биринчидан, келинг, атамалар билан танишиб оламиз.
Кесиш, кесилиш деганда терининг ўткир нарса таъсирида шикастланиши тушунилади. Қоида тариқасида, кичик, юзаки кесилишлар унчалик хавфли эмас, чунки улар фақат тери ва тери ости ёғ тўқималарини таъсирлантиради. Ўз навбатида, кесилган яралар деб аталадиган чуқур кесилган жароҳатлар қон томирлари, нервлар, мушаклар ва пайларга тегиб ўтиши мумкин. Нохуш оқибатларга олиб келмаслиги учун бундай яралар, албатта, шифокор томонидан кўздан кечирилиши, текширилиши керак.
Тирналишлар ва шилинишлар – терининг юқори ёки юқоридаги бир неча қатламларига юзаки жароҳатлардир. Баъзида улар қонаши мумкин, аммо улар очиқ жароҳат кўринишида бўлмайди. Одатда, Тирналишлар ва шилинишлар жуда тез битиб кетади, аммо ярага инфекция тушишининг кейинги бошқа ножўя асоратларнинг олдини олиш учун шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Аҳамиятсиз, кичик жароҳатларда, ярани ювиш, дезинфекциялаш воситалари билан ишлов бериб қўйиш билан чекланиш мумкин. Бу чоралар инфекция тушиши ва чандиқ ҳосил бўлишининг олдини олади. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳатто енгил жароҳатлардан ҳам асоратлар қолиши мумкин.
Кесилишлар, тирналишлар ва бошқа тирналиб шилинишлар қандай оқибатларга, хавфларга олиб келиши мумкин?
Келинг, бўлиши мумкин бўлган асоратларни санаб ўтамиз:
• катта қон томирлар шикастланганда кучли қон кетиши ва қон йўқотиш;
• инфекция ва у билан боғлиқ бўлган асоратлар – яллиғланиш, иситма, йиринглаш, оғриқлар;
• қоқшол. Ярага тушадиган бактериялар споралар келтириб чиқарадиган ўткир юқумли касалликлар. Марказий асаб тизимининг шикастланиши. Тиришишлар, чангак, акашак бўлиб қолишлар кузатилади.
Кесилишлар, тирналишлар ва бошқа тирналиб шилиниш ҳолатларида нима қилиш керак?
Аввало, ярани диққат билан кўриб чиқинг, текширинг. Яранинг ичида чанг, лой ёки бошқа бегона нарсалар йўқлигига, қолмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Кейин ярани антисептик эритма билан ювиб, бинт билан боғланг, ёпинг.
Шуни ёдда тутиш керакки, ярани боғлаш учун фақат стерил бинтлар ёки салфеткалардан фойдаланиш керак. Чуқур бўлмаган кесилишларни бактерицид пластирь(ямоқ) билан боғлаб қўйса ҳам бўлади.
Ҳўл ва қуруқ яраларни фарқлаб олиш керак ва кейинчалик уларга мос даволовчи воситани танлаш керак. Гап шундаки, ҳўл яралар эпидермис ҳужайраларининг тезроқ янгиланиши туфайли тезроқ битади ва кичикроқ чандиқ қолдиради. Ўз навбатида, қуруқ яралардаги қобиқ тез битиш жараёнига халақит беради.
Агар Сизда ярадан бегона жисмларни мустақил равишда олиб ташлашда, жароҳатни тозалашда жиддий қийинчиликлар мавжуд бўлса ёки қон кетиши жуда кучли бўлса, иложи борича тезроқ тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз керак! Агар яра жуда катта бўлса, албатта, шифокор Сизга ёрдам беради. Мутахассис жойида жароҳат даражасини ва кўрсатиладиган тиббий ёрдам турини баҳолайди – бинтдан фойдаланиш мумкинми ёки чок қўйиб тикиш керакми ёки ҳатто жиддий тиббий ёрдам учун касалхонага ётқизилиши керакми? (масалан, нервлар, қон томирлари, пайлар, мускуллар шикастланганда). Агар зарурат бўлса, шифокор бактериал инфекциянинг олдини олиш учун сизга антибиотикларни буюради.