Бетадин нимаси билан бунчалик яхши?

Қачонки яра ва шилинган соҳаларга антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳақида гап кетганда, аксарият ҳолларда одамларда қўрқув пайдо бўлади. Оғриқдан қўрқув ҳисси. Одатда, яраларни дезинфекциялаш деганда оғриқ, ловуллаб куйиш, ачишиш каби нохуш туйғулар билан боғлиқ ҳислар пайдо бўлади. Гап шундаки, кўплаб дезинфекциялаш воситалари ўз таркибида спирт сақлайди. Ўз навбатида, Бетадиннинг сувли эритмаси эса фаол таъсир этувчи модда сифатида таркибида повидон-йод сақлайди. Бу шуни англатадики, Бетадин, йоднинг дезинфекциялаш хусусиятларини сақлаб қолади ва шу билан бир қаторда камроқ заҳарли ва терини таъсирлантирмайди, ёқимсиз ҳиссиётлар пайдо қилмайди. Бу анъанавий антисептик препаратларга нисбатан жуда катта афзаллик ҳисобланади. Бу ёш болалар ва оғриққа тоқат қила олмайдиган одамлар учун катта аҳамиятга эгадир.

Бетадиннинг бошқа афзалликлари

Бетадин яна нимаси билан бунчалик яхши?

Бетадин яраларни йирингли массалардан тозалаш, жароҳатни даволаш жараёнларини тезлаштириш ва яра юзаларининг тез битиши каби ҳолатларда ўзининг юқори самарадорлигини исботлади. Юқоридаги омиллар унинг антисептик хусусиятлари билан бирга жарроҳлик амалиётларида ҳам асосий танланадиган воситалардан бирига айлантирди. Бетадиндан операциядан олдин қўл ва терига ишлов беришда, сийдик пуфагини катетеризация қилишда, инъекция ва пункцияларда асосий антисептик сифатида муваффақиятли фойдаланилмоқда.

Бундан ташқари, Бетадин Лор амалиётида томоқ оғриғи, ангинада ва сурункали тонзиллитнинг кучайиши вақтида томоқни чайиш, ювиш воситаси сифатида кенг қўлланилмоқда.

Ўткир синуситда юқори жағ бўшлиқлари илиқ 0,01% бетадин эритмаси билан ювилади. Бетадин бир вақтнинг ўзида патоген микрофлоранинг бактериал ва вирусли таркибий қисмларига бирдай таъсир қилади. Бетадин дори воситаси повидон-йод фаол моддаси туфайли, томоқнинг шиллиқ қавати учун хавфсиздир.