Бетадин эритмаси яралар, лат еган жойлар ва кесилган жойларни даволашда тобора оммавий дезинфекциялаш воситасига айланмоқда.

Бетадинни қўллашда қуйидаги энг оддий қоидаларни ёдда тутиш керак:

1. Соғлом терини дезинфекция қилиш учун Бетадин эритмаси суюлтирилмаган ҳолда ишлатилиши мумкин.

2. Очиқ яралар, лат еган жойлар, куйишлар ва терининг замбуруғли инфекцияларини даволашда Бетадин эритмаси 1:10 нисбатда сув билан суюлтирилади.

3. Гигиеник ишлов бериш ишларида Бетадин 1:100 бўлган сувли эритмасидан фойдаланиш мумкин.

4. Оғиз бўшлиғини чайиш учун Бетадиннинг 1:10 нисбатдаги эритмасидан фойдаланилади.

Бетадин эритмасидан фойдаланиш бўйича махсус кўрсатмалар:

Бетадин эритмасидан фойдаланиш бўйича махсус кўрсатмалар.

1. Тайёрланган эритма дарҳол ишлатилиши керак. Суюлтирилган эритмани сақлаб қўйиш мумкин эмас.

2. Препарат қоронғи ва қуруқ жойда, 250C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланиши керак. 400C дан юқори ҳароратларда препаратдаги фаол модданинг парчаланиши тезлашади.

3. Эритманинг кўзга тушишидан, киришидан эҳтиёт бўлиш лозим!

4. Бетадин идиши очилгандан сўнг, 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда ундан фойдаланиш мумкин. Бутун идиш билан сақлаш муддати эса – 3 йил.

Қандай ҳолатларда Бетадиндан фойдаланиш тавсия этилмайди:

1. Ҳомиладорлик (3-ойликдан) ва эмизиш даврларида.

2. Йодга, препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик ҳолатида.

3. Агар препаратга маҳаллий аллергик реакция юз берса, фойдаланишни тўхтатиш керак.

4. Бир вақтнинг ўзида радиоактив йоддан ҳам фойдаланилганда.

Шубҳасиз, Бетадин препарати жуда кўп фойдали хусусиятларга эга ва у кундалик ҳаётда ҳам, тиббиётда ҳам кенг фойдаланилади. Бироқ, ишлатишдан олдин барибир аввало мутахассис билан маслаҳатлашишингиз, кўрсатмаларни диққат билан ўқиб чиқишингиз керак бўлади.