Повидон йод – ишончли антисептик воситалардан бўлиб, у майда кесилган жойларни, тирналишлар, куйишлар ва терининг бошқа ташқи жароҳатларини даволаш учун қўлланилади.
Повидон-йод оммавий, машҳур антисептик ва дезинфекция воситаларининг асосий (фаол)таъсир этувчи моддаси сифатида ишлатилади (масалан, Бетадин ва шу каби бошқа дори воситалари).
Повидон-йод патоген бактериялар, вируслар ва протозоалар (бир ҳужайрали ҳайвонлар)нинг кенг доирасига қарши самарали таъсир кўрсатади. Бироқ, моддадан фойдаланишнинг доираси жуда кенг ва у фақатгина тери жароҳатларига ишлов бериш билангина чекланмайди. Кўпгина шифокорлар ангина билан боғлиқ томоқ оғриғини даволашда повидон-йодли чайқашларни,шамоллаш билан боғлиқ бошқа касалликларни даволашда ҳам таркибида повидон-йод бўлган дори воситаларини тавсия этадилар.
Хўш, повидон-йод ва классик йод ўртасидаги фарқ нимада? Повидон-йод йоднинг спиртли настойкасидан кўра узоқроқ антисептик таъсирга эга, чунки повидон-йоднинг юмшоқ тўқималар орқали сўрилиши секинроқдир. Шунингдек, повидон-йод таркибида спирт мавжуд эмас, шунинг учун у тери сиртига сурилганда қўзғалиш, қичиштириш ёки ачиштириш каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқармайди. Бу, айниқса оғриқни кучли сезадиган ёш болалар учун жуда муҳимдир.
Повидон-йоднинг яна бир муҳим устунлиги, афзаллиги шундаки, бу моддани теридан,кийимдан илиқ сув ва оддий совун ёрдамида осонгина ювиб ташлаш мумкин (агар гап, масалан, пахта каби табиий матолар ҳақида кетаётган бўлса, албатта). Агар повидон-йод синтетик матоларга тушса, унда, одатда, аксарият ҳолларда доғни кетказувчи воситалар ёрдамида доғларни осон кетказиш мумкин.