
Бетадин шамдорилари – жинсий аъзолар соҳасида юзага келадиган бактериал ва замбуруғли инфекциялар билан самарали курашадиган вагинал шамдори кўринишидаги доридир. Бетадин шамдориларида таъсир этувчи фаол модда повидон-йоддир. Битта шамдори ўзида 200 мг повидон-йодни сақлайди. Ёрдамчи моддасифатида макрогол 1 000 дан фойдаланилган.
Бетадин вагинал шамдорилари антисептик хусусията эга ва у вагина ҳамда бачадон бўйнидаги яллиғланиш жараёнларини даволашга ёрдам беради. Бетадин шамдориларидан фақат шифокор тавсиясига кўра фойдаланиш керак бўлади. Шифокор Сизнинг организмингизнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда повидон-йод дозасини ҳамда қўллаш жадаллигини айнан Сиз учун мослаштиради, тўғрилайди. Масалан, у, албатта, аллергияларни ёки қалқонсимон без касалликлари мавжуд ёки йўқлигини ҳисобга олади, ҳисобга олиши шарт.
Бетадин шамдорилари нималарга қарши буюрилади

Юқорида айтиб ўтилганидек, Бетадин шамдорилари гинекологлар амалиётида қуйидаги касалликларни даволашда кенг қўлланилади:
- Ўткир ёки сурункали вагинит
- бактериал вагиноз
- кандидоз
- антибиотиклар ёки стероидлар билан даволанишдан кейинги вагинал инфекциялар.
Бетадин вагинал шамдорилари билан даволанишнинг дозаси ва давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига қараб фарқ қилиши мумкин. Агар сиз тасодифан қўйиладиган дозани ўтказиб юборсангиз, ёддан кўтарилиб қолиб кетган дозани қоплаш учун икки карралик дозани қўйиш мумкин эмас.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, агар сиз вагинал шамдорилардан фойдаланишда ноқулай, ёқимсиз ҳиссиётлар сезсангиз, дозани ёки даволаш усулини тўғрилаш, ўзгартириш мақсадида дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак бўлади.
Бетадин вагинал шамдориларидан фойдаланишга қарши кўрсатмалар борлигини ҳам ёдда тутиш керакбўлади:
- Қалқонсимон без функцияларидаги ўзгаришлар (гипертиреоз) ва ушбу безнинг бошқа касалликлари;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
- повидон-йодга нисбатан юқори сезувчанлик;
- ўсмирлик ёшига етмаган қизлар;
- қалқонсимон без карцинома(ўсма)сини даволашда радиоактив йодни қабул қилишдан олдин ва қабул қилиш даврида.
Нима бўлганда ҳам, бетадин шамдориларидан фойдаланишдан олдин, албатта, фойдаланиш бўйича кўрсатмалар билан батафсил танишиб чиқиш керак бўлади.