Бетадин малҳами ва эритмаси тиббиётда ишлатиладиган повидон-йоднинг икки хил дори кўринишидир. Иккала дори ҳам фаол модданинг 10% лик концентрациясини ўзида сақлайди: 1 г малҳам ёки 1 мл эритмада 100 мг повидон-йод мавжуд.
Хўш, Бетадин малҳами ва эритмаси ўртасидаги фарқ нима?
Янги яраларга Бетадин эритмаси билан ишлов берилади, у жарроҳлик амалиётларида қўлланилади. Малҳам кўпроқ дори воситаси сифатида ишлатилади. Масалан, бактериялар ва замбуруғлар келтириб чиқарадиган тери инфекцияларини даволаш учун. Оғир экссудация (Экссудация – қоннинг суюқ қисми ва шаклли элементларнинг қон томир деворидан, йўлидан ташқарига чиқиши) мавжуд бўлганда, малҳам йирингли яралар билан яхши курашади. Таркибда макрогол мавжудлиги сабабли беморлар ажойиб терапевтик таъсирни оладилар: малҳам қоннинг суюқ қисмини ва ярадан ҳосил бўлган элементларни – инфильтрат, йирингларни «сўриб олади». Бу, ўз навбатида, яраларнинг тезроқ битишига ёрдам беради. Малҳам трофик яраларни даволашда айниқса самаралидир. Повидон-йод инфекцияни бартараф этади ва макрогол шишни камайтиради ва ортиқча намликни олиб ташлайди.
Қачон малҳам ўрнига эритмани ишлатган яхшироқ
- Жарроҳлик амалиётидан олдин терини ёки тишларни муолажа қилишдан олдин оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини дезинфекция қилишда.
- Катетерлар ёрдамида инвазив терапевтик ва диагностик амалиётлар вақтида Staphylococcus aureus(Тилларанг стафилокок) va Pseudomonas ayeruginosa(Кўк йирингли таёқча) лар юқишининг олдини олиш.
- Гинекологияда.
- Бодомсимон безларнинг йирингли лакуналарини ювиш.
Бетадин малҳами ва эритмаси ўртасидаги умумийлик нималардан иборат
Повидон-йод бошқа дезинфекциялаш воситалари билан яхши уйғунлашмайди. Шунинг учун иккала дорини биргаликда, навбатма навбат қўллаш мантиқан тўғридир – яраларни бирламчи дезинфекциялаш ва кейинги даволаш учун.Малҳам ва эритма комбинацияланган ҳолда инфекция босқичидаги ётоқ яраларини даволашда қўлланилади. Талаб этилаётган керакли жойлар ўлик теридан ва ифлосликлардан тозаланади, сўнгра эритма билан ишлов берилади ва малҳам суриб қўйилади. Повидон-йод микрофлоранинг ўсиши ва йиринглаш жараёнларини бостиради, даф қилади, макрогол эса экссудацияни камайтиради.
Хулоса
Бетадин эритмаси яраларга бирламчи ишлов бериш учун жуда мос келади. Малҳамнинг таъсир доираси эса кенгроқ. Уни шунингдек, кейинги босқичда тўқималарнинг битишини тезлаштириш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин.• Бетадин эритмаси суюқ ҳолдаги дори воситаси талаб қилинадиган муолажаларда қўлланилади – тонзиллитда лакуналарни ювиш, хирургик амалиётлардан олдин терига антисептик ишлов бериш.