Бетадин шамдорилари нима учун керак

Для чего применяются вагинальные свечи Бетадин

Бетадин шамдорилари – жинсий аъзолар соҳасида юзага келадиган бактериал ва замбуруғли инфекциялар билан самарали курашадиган вагинал шамдори кўринишидаги доридир. Бетадин шамдориларида таъсир этувчи фаол модда повидон-йоддир. Битта шамдори ўзида 200 мг повидон-йодни сақлайди. Ёрдамчи моддасифатида макрогол 1 000 дан фойдаланилган. Бетадин вагинал шамдорилари антисептик хусусията эга ва у вагина ҳамда бачадон бўйнидаги яллиғланиш жараёнларини даволашга ёрдам беради. Бетадин шамдориларидан фақат шифокор тавсиясига кўра фойдаланиш керак бўлади. Шифокор Сизнинг организмингизнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда  повидон-йод дозасини ҳамда қўллаш жадаллигини […]

Қандай қилиб зирапчани олиб ташлаш ва унинг ўрнида ҳосил бўлган ярани даволаш керак?

Как правильно извлекать занозу без риска для здоровья.

Ҳатто кичик зирапча ҳам оғриқ, маҳаллий тўқималарнинг яллиғланиши ва кейинги асоратларга сабаб бўлиши мумкин (қўл-оёқ ҳаракатчанлигининг чекланиб қолишигача). Зирапчани кирган жойида тегмасдан қолдириш мумкин ва бироз вақт ўтгач, зирапча ўз-ўзидан чиқиб кетади, деган нотўғри тушунча мавжуд. Албатта, бу нотўғри ёндашувдир.  Ҳар қандай зирапча(тикон) имкон қадар тезроқ олиб ташланиши керак. Зирапчаларни олиб ташлашнинг турли хил «халқона» усуллари мавжудлигини биламиз – ёпишқоқ лента (скотч) ёрдамида чиқариб олишга уринишдан бошлаб, […]

Бетадин эритмасидан қандай фойдаланиш керак. Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар.

Бетадин эритмаси яралар, лат еган жойлар ва кесилган жойларни даволашда тобора оммавий дезинфекциялаш воситасига айланмоқда. Бетадинни қўллашда қуйидаги энг оддий қоидаларни ёдда тутиш керак: 1. Соғлом терини дезинфекция қилиш учун Бетадин эритмаси суюлтирилмаган ҳолда ишлатилиши мумкин. 2. Очиқ яралар, лат еган жойлар, куйишлар ва терининг замбуруғли инфекцияларини даволашда Бетадин эритмаси 1:10 нисбатда сув билан суюлтирилади. […]

Кесилиш ва шилинишларда биринчи ёрдам

Агар кесилиш, шилиниш каби тери юзасининг шикастланиши содир бўлса нима қилиш керак? Биринчидан, келинг, атамалар билан танишиб оламиз. Кесиш, кесилиш деганда терининг ўткир нарса таъсирида шикастланиши тушунилади. Қоида тариқасида, кичик, юзаки кесилишлар унчалик хавфли эмас, чунки улар фақат тери ва тери ости ёғ тўқималарини таъсирлантиради. Ўз навбатида, кесилган яралар деб аталадиган чуқур кесилган жароҳатлар қон […]

Бетадин нимаси билан яхши?

Қачонки яра ва шилинган соҳаларга антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳақида гап кетганда, аксарият ҳолларда одамларда қўрқув пайдо бўлади. Оғриқдан қўрқув ҳисси. Одатда, яраларни дезинфекциялаш деганда оғриқ, ловуллаб куйиш, ачишиш каби нохуш туйғулар билан боғлиқ ҳислар пайдо бўлади. Гап шундаки, кўплаб дезинфекциялаш воситалари ўз таркибида спирт сақлайди. Ўз навбатида, Бетадиннинг сувли эритмаси эса фаол таъсир […]

Бетадин эритмаси ва малҳами. Фарқи нимада

Бетадин малҳами ва эритмаси тиббиётда ишлатиладиган повидон-йоднинг икки хил дори кўринишидир. Иккала дори ҳам фаол модданинг 10% лик концентрациясини ўзида сақлайди: 1 г малҳам ёки 1 мл эритмада 100 мг повидон-йод мавжуд. Хўш, Бетадин малҳами ва эритмаси ўртасидаги фарқ нима? Янги яраларга Бетадин эритмаси билан ишлов берилади, у жарроҳлик амалиётларида қўлланилади. Малҳам кўпроқ дори воситаси […]

Повидон-йод ёки оддий йод – уларнинг бир-биридан фарқи нимада?

Povidon-yod kesilgan va shilingan, tirnalgan joylarni davolash uchun ishonchli antiseptik vosita hisoblanadi.

Повидон йод – ишончли антисептик воситалардан бўлиб, у майда кесилган жойларни, тирналишлар, куйишлар ва терининг бошқа ташқи жароҳатларини даволаш учун қўлланилади. Повидон-йод оммавий, машҳур антисептик ва дезинфекция воситаларининг асосий (фаол)таъсир этувчи моддаси сифатида ишлатилади (масалан, Бетадин ва шу каби бошқа дори воситалари). Повидон-йод патоген бактериялар, вируслар ва протозоалар (бир ҳужайрали ҳайвонлар)нинг кенг доирасига қарши самарали таъсир кўрсатади. Бироқ, моддадан фойдаланишнинг доираси жуда кенг ва у фақатгина тери жароҳатларига ишлов бериш билангина чекланмайди. Кўпгина шифокорлар ангина билан боғлиқ томоқ оғриғини даволашда повидон-йодли чайқашларни,шамоллаш билан боғлиқ бошқа […]